30 Сентябр 2025 йил 65

Сариосиё ҳамда Узун туман ИИБларида ташкил этилган ишчи гуруҳ штаби фаолияти ўрганилди.

Жорий йил 30 сентябр куни Сурхондарё вилояти ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи подполковник Шерзод Шадиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички  ишлар вазирининг 2025 йил 17-сентябр куни ўтказилган йиғилишда берилган топшириғи ижроси таъминлаш мақсадида, ҳудудларда ўтказилаётган  “Хавфсиз ҳудуд – Долзарб 20 кунлик” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида, бошқарма Шимолий минтақавий ҳудуд таркибига кирувчи Сариосиё ҳамда Узун туман ИИБларида ташкил этилган штаб фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш давомида, “Долзарб 20-кунлик” ишчи гуруҳ штаби аъзоларининг фаолияти танқид қилиниб, аниқланган камчилликларни зудлик билан бартараф этиш, ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, “ижтимоий профилактика” соҳасида ишларни жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берилди.

Text to speech