Сангардакда ички туризм ярмаркаси ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада
жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-9-сонли фармони ижроси юзасидан Сариосиё
туманидаги “Сангардак санаторияси”да ички туризм ярмаркаси ўтказилди.
Ушбу ярмаркада туризм соҳасига
алоқадор барча мутасадди идоралар, маҳаллий сайёҳлар ва қўшни Тожикистон Республикасидан
ташриф буюрган хорижий меҳмонлар иштирок этишди.
Ташриф буюрган меҳмонларга вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни
таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш
борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида керакли маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек
меҳмонларга мароқли дасм олишлари ва ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар
муҳайё этилди.