26 Май 2025 йил
633
“Сангардак дам олиш маскани”га ташриф буюрувчи сайёҳлар ўртасида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Сурхон воҳасининг сўлим ва бетакрор “Сангардак дам олиш маскани”га Республиканинг турли вилоятларидан кўпгина маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюришмоқда.
Вилоят
ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ушбу масканга ташриф
буюрувчи сайёҳларга ўзларининг шахсий хавфсизлик ва белгиланган тартиб-қоидаларга
амал қилишлари юзасидан керакли тушунчалар бериб келинмоқда.
Шунингдек, туризм жозибадорлигига салбий таъсир этувчи ҳолатларни олдини олиш мақсадида, тиламчилик билан шуғулланаётган шахсларга тегишли чоралар кўрилиши ҳақида қатъий огоҳлантириб ўтилди.