Санъат саройида вилоят ИИБ ходимларига "Чорраҳадаги одамлар" спектакли намойиш этилди
Жорий йилнинг 19-февраль куни Сурхондарё вилояти
ички ишлар бошқармаси шахсий таркибининг маънавий хордиқ чиқаришларини ташкил
этиш ва “Маънавият ва маърифат дарси”ни ноъананавий тарзда ташкил этиш
мақсадида Сурхондарё мусиқали драмма театри ижодий жамоаси томонидан
саҳналаштирилган “Чорраҳадаги одамлар” спектакли намойиш этилди.
Бугунги куннинг асосий муаммосига айланиб бораётган
онлайн қимор (катализатор) ўйинларининг салбий оқибатлари, бу йўлга адашиб,
кириб қолишнинг аянчли оқибати акс эттирилган спектакл барчага манзур
бўлди.
Шундан сўнг, ички ишлар органлари ходимларига хизмат
вақтида ва хизматдан ташқари вақтларда қимор ҳамда шунга ўхшаш таваккалчиликка
асосланган ўйинларда қатнашмаслиги, шахсий манфаати йўлида салбий ҳолатларга
йўл қўймасликлари хусусида сўз юритилди. Шунингдек,
Сурхондарё вилояти
ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев томонидан ходимлар ўзларининг
бўш вақтларида, бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримиз билан
танишишлари, китобга ошно бўлиб,
маънавий-маърифий ва ҳуқуқий билимларини оширишлари лозимлиги таъкидланди.