Сана муносабати билан фахрийлар ҳамда хизмат чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.
Ҳар йили юртимизда 1-октябр Ўқитувчи ва мураббийлар куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана нафақат таълим-тарбия соҳасида, балки жамиятимизнинг барча жабҳаларида ўз меҳнати, тажрибаси ва фидойилиги билан ёш авлодга йўл кўрсатаётган инсонларга ҳурмат изҳор этиладиган айёмдир.
Сана муносабати билан, вилояти ИИБ ўринбосари,
подполковник Завкиддин Хужанов ҳамда масъул
ходимлар томонидан, Ички ишлар тизимида ҳам узоқ йиллар давомида хизмат қилиб, ёш
ходимларга ибрат бўлиб келаётган мураббийларимиз, фахрий устозларимиз ҳолидан ҳабар олинди. Уларнинг Ватан ва халқ манфаати
йўлидаги садоқати, тинчлик ва осойишталикни таъминлашдаги хизматлари бугунги авлод
учун ибрат мактаби экани алоҳида таъкидланди.
Ушбу маънавий-маърифий тадбирда нафақат нафақа гаштини сураётган нуронийлар, балки хизмат даврида жонбозлик кўрсатиб, ҳалок бўлган ходимларнинг оилалари, яқинлари ҳам эътибордан четда қолгани йўқ. Хонадонларга бориб улар билан дилдан суҳбатлар қурилиб, вилоят ИИБ бошлиғининг байрам совғалари улашилди.