Самарали ҳамкорлик ўрнатилди
Жорий йилнинг 12 июнь куни Сурхондарё вилояти ИИБ шахсий таркиби билан навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ташкил этилиб, ушбу йиғилишда муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 2 апрель кунидаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сон Қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази билан имзоланган меморандумида қўйилган талаблар, уларнинг ижроси ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган маънавий-маърифий тадбирлар муҳокама қилинди. Маънавий-маърифий ишларни нафақат ички ишлар органларида балки бутун республикамиз бўйлаб кенг тарғиб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ички ишлар тизимида ҳам маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ҳамда ушбу меморандум ижросини таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда ва ички ишлар бошқармаси ҳамкорликда ички ишлар органларида маънавий- маърифий ишларни ўтказиш бўйича алоҳида йўл харита ишлаб чиқилди. Меморандумга кўра вилоят ИИБ маърифат хонасининг калити Республика маънавия ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Наргиза Рахматуллаевага топширилди. Н.Рахматуллаева йиғилиш иштирокчиларига ушбу билдирилган ишонч учун ўз миннатдорчилигини билдириб, доимо ҳамкорликда ишлаш учун тайёр эканини билдирди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати