18 Апрел 2023 йил 338

Саломатлик сирлари: Юқумли ичак инфекциялари юқишидан сақланинг!

Кунларнинг  исиб бориши, ёз фаслининг бошланиши  натижасида аҳоли орасида ўткир юқумли ошқозон ичак касалликлари хусусан ўткир диарея , қорин тифи, салмонилёз, вирусли гепатит ва бошқа овқатдан захарланиш касалликларининг тарқалиши эҳтимоли ортиб боради. Ушбу касалликлар тез юқувчи касалликлар бўлиб, ҳолсизланиш, бош ва қорин оғриғи, кўнгил айниб қайд қилиш, ичнинг суюқ, тез-тез кетиши билан кечади. Ўткир хавфли, юқумли ошқозон ичак касалликларининг келиб чиқишида шахсий гигиена қоидаларига эътибор қилмаслик, қайнатилмаган ариқ, ховуз ва қудуқ сувлари, ювилмаган сабзавот ва мевалар  шу билан бирга пашшалар алоҳида ахамият касб этади. Юқорида кўрсатиб ўтилган қоидаларга риоя қилмаслик натижасида касаллик соғлом одамларга юқади. Касалликнинг олдини олишда қуйидаги  қоидаларга риоя этилиши зарур:

-Ҳар доим, айниқса овқатланишдан олдин қўлингизни совунлаб ювинг;

-Мева ва сабзавотларни тоза ичимлик сувида(иложи бўлса қайнаган сувда) ювиб истемол қилинг;

-Очиқ сув хавзаларидан сув ичманг, фақат қайнатилган сув ичинг, мумкин бўлмаган жойларда чўмилманг;

-Озиқ -овқат махсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва уларни ташиш ҳамда тарқатилишида сантария- гигиена қоидаларига риоя қилинг;

-Нон ва бошқа озиқ-овқат махсулотларини полиэтилен халтачалар ва усти берк идишларда сақланг;

-Идиш тововоқларни совун ва ювувчи воситалар билан уюшган жамоаларда қўшимча 0.2-0.5% хлорли аралашма билан биргаликда ювинг;

-Пашшаларнинг кўпайиб кетишига йўл қўйманг;

-Ҳудудлар, овқатланиш обектлари ҳамда умумий фойдаланиш жойларининг тозалиги ва санитария ҳолатини сақлаб туринг;

-Тез бузилувчи озиқ-овқат махсулотларини харид қилаётганингизда унинг сифати ва яроқлилигига эътибор қаратинг;

-Ўзингиз ва болангизнинг тирноқларини ўз вақтида олиб, болангиз қўлларини доимо тоза тутишга ўргатинг;

-Ахлат ташлаш жойларни тез-тез дезинфекция воситалари билан зарарсизлантириб туринг;

-Кўнгил айниб, қоринда оғриқ пайдо бўлса, ич кетиши ва баъзи ҳолларда тана харорати кўтарилса зудлик билан тиббиёт ходимларига мурожаат этинг, шифокорлар маслахатисиз ҳар хил дори-дармонларни ўз билганингизча истеъмол қилманг.

Text to speech