13 Август 2024 йил 298

“Сайлов ҳуқуқи: инсон қадрига юксак эътибор” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан 2024 йил 10 август куни тасдиқланган фармойишга асосан, жорий йилнинг 13 август куни Шимолий минтақавий ҳудуд Узун ва Сариосиё туманлари ИИБ шахсий таркиби билан сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари ва сиёсий партиялар тўғрисида ўқув йиғини ташкил этилди.

Ўтказилган ўқув йиғинида, Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ёрдамчиси подполковник Ф.Қличев, Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси ҳуқуқий ахборот бўлими бўйича бош маслаҳатчиси Б.Авазовлар иштирок этишди.

Мазкур ўқув йиғинида Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси ҳуқуқий ахборот шўбаси бош маслаҳатчи Авазов Бунёднинг Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги маърузаси тингланиб, ходимларнинг янги сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари ва сиёсий партиялар тўғрисидаги билим ва малакасини оширишга қаратилди.

Text to speech