“Сайёр қабул”да қўриқлаш бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг мурожаатлари тингланди.
Айтиш керакки, бугунги кунда барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Жойларда ўтказилаётган оммавий сайёр қабуллар, халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга хизмат қилмоқда. Шу жумладан, Қўриқлаш Департаменти ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларида ҳам мунтазам равишда очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар ташкил этилиб, аҳоли розилигига эришилмоқда.
Куни кеча Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти бошлиғининг
Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўйича ўринбосари
подполковник Б.С.Жумаев томонидан Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси
тизимидаги ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида сайёр қабул бўлиб
ўтди.
Қабулда шахсий
таркиб ва фуқаролар, Қўриқлаш тизимига ишга тикланиш, ишга қабул қилиш,
хизматни бошқа ҳудудга кўчириш, оилавий низоларга барҳам бериш, ижтимоий ҳимоя
ва бошқа турли масалалар юзасидан мурожаатлар қилишди.
Очиқ мулоқотда қатнашчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, кўтарилган айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилган бўлса, айрим муддат талаб этиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъуллар томонидан назоратга олинди.