3 Феврал 2024 йил 427

Сайёр қабул мурожаатлар eчими: Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Исмоилов Тимур Камалатдинович Музработ туманида аҳоли мурожаатларини ўрганди.

Халқ билан мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни тезкор ҳал этиш орқали уларнинг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида, вазирлик – идора, сектор, вилоят ва туманлардаги барча даражадаги раҳбарлар томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилиш белгиланган.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 2 февраль куни Сурхондарё вилояти  Музработ тумани “Якка тол” маҳалласида жойлашган 8-сонли умумий ўрта-таълим мактаби биносида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Исмоилов Тимур Камалатдинович раҳбарлигида, вилоят Халқ қабулхонаси вакиллари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезони доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда маҳалла аҳолисининг муаммоларини ўрганиш мақсадида “Сайёр қабул” ташкил этилди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигида  ўтказилган қабулда фуқароларнинг саломатлик, ижтимоий ҳимоя, бандлик, уй-жой таъмири, кредит, таълим ва бошқа бир қатор масалаларда билдирган мурожаатлари тингланиб, ижобий ечим изланди.

Ўз муаммоларига ечим излаб келган фуқароларнинг 30 га яқин мурожаатларининг 16 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, 4 нафарига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ўрганиш талаб этилган 9 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

Сайёр қабуллар давомида, Вилоят ИИБ бошлиғи томонидан
 4 нафар фуқарога шахсини тасдиқловчи ID карталар тантанали равишда топширилди.

Шундан сўнг “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезони доирасида Якка тол маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан вилоят ва туман мутасадди раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech