Сайёр қабул муаммолар ечими
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Турсунов Икромжон Нормуродович томонидан, аҳоли мурожаатларини жойига борган ҳолда ўрганиш, муаммоларни манзилли ҳал қилиш мақсадида, Термиз тумани 3-сектор ҳудудига қарашли “Учқизил” маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири Отабек Норматов, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Одил Бегимқулов туман ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Ўктам Мустафақулов, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Аҳоли томонидан турли мазмунни қамраб олган йигирмага яқин мурожаатларнинг ҳар бири тегишлилиги бўйича шу жойнинг ўзида масъуллар ва мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқилди.
“Учқизил” маҳалласида яшовчи фуқаро Турсунова Шарофат Янгиқурилиш кўчасида электр симёғоч темирдан бўлганлиги темирдан ток ўтказиш хавфи юқори бўлганлиги сабабли изолияцияловчи чойнак ўрнатиб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожати вилоят ва туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ўрганилиб изолияцияловчи чойнак ўрнатиб берилди.
Сайёр қабулга келган ўз муаммолари билан келган бир қатор фуқароларнинг мурожаатлари шу ернинг ўзида ижобий ечим топилган бўлса, 15 нафар фуқаронинг мурожаати, 1 та ижрочилик интизоми масаласида туман ИИБга, 4 та электр энергия масаласида вилоят электросетга, 1 та алимент масаласида шаҳар мажбурий ижро бўлимига, 3 та уй жой, ижара пули ва моддий ёрдам масаласида туман хокимлигига, 2 та ер масаласида Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри туман бўлимига, 3 та Ёшлар дафтарига киритиш ва модий ёрдам масаласи бўйича Ёшлар агентлиги Термиз тумани бўлимига, 1 та кредит масаласи тумани “Микрокредит” банки ҳамда хоким ёрдамчисига ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, ижроси бўйича муддатлар белгиланиб, назоратга олинди.
Фуқаролиги бўлмаган 4 нафар шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилганлиги тўғрисидаги ҳамда 4 нафар шахсларга фуқаролик ИД картаси рамийлаштирилиб берилди.
Шунингдек, сайёр учрашувда вилоят ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари подполковник И.Турсунов бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси борасида маълумотлар бериб, фуқаролардан юртимизда бўлаётган сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишларини сўради.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати