8 Август 2022 йил 450

Сайёр қабул: Фуқаролар мурожаатлари эътибор марказида

Жорий йилнинг 2 август куни Жарқўрғон туманининг «Дўстлик» маҳалласида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Ш.Шодиев, Жарқўрғон туман ИИБ бошлиғи Ш.Алламуратов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Алмардонов ва бир қатор мутассади ташкилот масъул ходимлари ҳамда фуқаролар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Унда фуқароларнинг газ ва ичимлик суви таъминоти, йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, соғлигини тиклаб олиш, имтиёзли кредит, моддий ёрдам олиш, ишга жойлашиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш каби масалалар билан боғлиқ мурожаатлари тингланди.

Қабул давомида, муқаддам жиноят содир этиб, жазони ижро этиш муасассасидан озод қилинган фуқаро Бобоқулов Шерзод ”Жарқўрғон Экспорт Мева Савзовод” МЧЖга ишга жойлаштирилди бундан ташқари бир неча йиллардан буён баъзи имконияти етмаганлиги сабаб Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик паспортини олишнинг имконияти бўлмай  юрган  фуқаро  Менглиева Гулчеҳра, Мирзамуродова Момагул Абраева Саодатларга Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик “ID” карталари топширилди.

Бундан ташқари фуқаро Йулдошева Турсунойнинг моддий ёрдам олиш тўғрисидаги мурожаати ижобий ҳал этилиб, туман хокимлиги томонидан моддий ёрдам ажратиладиган бўлди.

Text to speech