1 Май 2020 йил 1245

Саҳоват ва кўмакка йўғрилган хайрли ишлар давом эттирилмоқда

Азал-азалдан ота-боболаримиз, етим есирларнинг, камбағал ва бечорларнинг, ногирон ва ҳасталарнинг, ёши улуғ кимсаларнинг бошини силаб, уларнинг оғирини енгил қилиб, қўлдан келганича уларнинг хонадонига саҳоват ортадан қўлларини қўлларидан келганича  ёрдам кўрсатишган. Бу анъана асрлар оша бағрикенг олижаноб халқимизнинг урф одатига айланиб қон-қонига сингиб кетган десак хато қилмаган бўламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ташкил этиш бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш шунингдек, муборак рўза рамазон ойида, мамлакатимизда истиқомат қилаётган ногирон, кам  таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам кўрсатиш, муаммоларини ўрганиш орқали уларни ижобий ҳал қилиш   мақсадида, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан ҳам ана шундай эзгу ва хайрли ишлар давом эттирилмоқда.

Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи 1000 та ана шундай оилаларнинг муаммоларини ўрганиш билан бир қаторда ўн турдаги озиқ- овқат маҳсулотлари бугун 224 та оилаларнинг хонадонларига етказиб берилди. Ушбу маҳсулотлар мамлакатимизда эълон қилинган карантин сабабли маҳсулотларни манзилларга етказиб берувчи транспорт воситалари ҳамда маҳсулотлар солинган идишлар карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ички ишлар бошқармаси Тиббиёт бўлими қошидаги покиза Термиз профилактик дизенфекция шўъба корхонаси ходимлари томонидан дизинфекция ишлари амалга оширилди.

Саҳоват ва кўмакка йўғрилган бундай хайрли ишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech