12 Май 2020 йил
722
Саҳоват ва кўмак: Бугун уларнинг хонадонларига барака кирди.
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган "Саҳоват ва кўмак" умумхалқ ҳаракати саҳоватпеша инсонларни бир манзил сари жипслаштирмоқда.
Бунинг мисоли сифатида Сурхондарё вилояти ИИБ ЙХҲБ бошлиғи подполковник И.В. Соипов бошчилигидаги шахсий таркиб Ангор ва Музработ тумалари ҳудудидаги 7 та оилани ҳомийликка олиб, мунтазам уларнинг ҳолидан хабардор бўлиб, озиқ-овқат ва зарурий эҳтиёж буюмлар билан таъминлаб келмоқда.
Бугун ҳам уларнинг хонадонларига ташриф буюрган ходимлар, моддий қўллаб қувватлаш, бандлигини таъминлаш, қўшимча даромад манбаига эга бўлишлари ва ночорликдан чиқаришда беғараз кўмак беришди. Уларни қийнаб келаётган муаммолар билан танишиб, ЙҲХБ кўмагида билан бу муаммоларни бартараф этиш чоралари келишиб олинди.