12 Май 2020 йил 704

“Саҳоват ва кўмак” камбағалликдан қутилиш демак...

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш, пандемиянинг таъсирини юмшатиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида Ангор туманининг 3-сектор ҳудудида самарали ишлар олиб борилмоқда. 3-сектор ҳудудида истиқомат қилиб келаётган 70 та оилаларга 21 нафар ҳомийлик қилиш истагини билдирган тадбиркор ва фермерлар бириктирилиб, ҳозирги кунда 70 нафарига ҳам 15 кунлик озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.
Тадбиркорларимиз томонидан ушбу эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш мақсадида, 8 нафарига бир бошдан қорамол, 2 нафарига 30 бош парранда берилди.
Бундан ташқари яна 11 нафар фуқаро кредит маблағлари эвазига бир бошдан қорамол ҳарид қилиш истагини билдирганлиги учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман Микрокредит банкига тақдим этилди.
Юқоридаги хонадонларни камбағалликдан чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар кунлик назорат остида олиб борилмоқда.
Туман аҳолисига янада қулайликлар яратиш мақсадида, экинларни экиш учун 14 тонна уруғ, 871 тонна минераль ўғитлар ва 70 тонна ёқилғи мойлаш маҳсулотлари ҳисоб-китоб қилиниб, етказиб берувчи таъминотчи корхоналар томонидан ўз вақтида етказиб берилиши йўлга қўйилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech