22 Август 2021 йил 550

Сабр ва оқибатсизлик ўзаро жанжалга сабаб бўлди

Қизириқ туманида 2021 йил 10 август куни туман ИИБ ТБдан тушган ҳужжатларга кўра, 7 август куни соат 18.00 ларда, туманнинг “Гиламбоб” маҳалласида яшовчи, С.Хамид, туманнинг “Истиқлол” маҳалласида яшовчи, Н.Ҳусниддиннинг томорқасида экилган экинни суғориш учун очилган сув масаласида ўзаро жанжаллашиб қолиб, С.Хамид қўлида бўлган кетмон билан Н.Ҳуснидинни бошига ва юзига уриб, “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган. 10 август куни С.Хамидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
С.Хамид бироз сабр қилиб, Н.Ҳусниддиннинг томорқасига экилган экинларини суғориб олишини кутиб турганида, ўзаро бир бирларига оқибатли бўлиб, ҳурмат қилишганларида ўртада ўзаро тортишув ва жанжал содир этилишининг олди олинар эди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech