17 Июн 2024 йил
661
Юртимиз – бахтиёр ёшлар мамлакати.
Ёшлар масаласи ҳар доим мамлакатимиз сиёсати даражасидаги энг муҳим масалалардан
бўлиб келган. Сўнгги йилларда ёшларимиз учун яратилаётган кенг кўламдаги имконият
ва шарт-шароитлар, уларнинг ўқиб-ўрганишлари, қизғин фаолият кўрсатишлари учун қаратилаётган
эътибор ва ғамхўрликни ҳар қанча эътироф этсак арзийди.
Республикамиз бўйлаб старт олган "Ёшлар фестивали" ҳам сўзимизнинг
исботи бўла олади, десак муболаға бўлмайди.
Воҳамиз бўйлаб ушбу фестивал кенг қамровда, кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Айни дамда
воҳамизнинг Денов туманида бўлиб ўтаётган фестивалда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган
ходимлари томонидан, тадбирнинг тинч ва осойишта ўтишида сергаклик ва ҳушёрлик асосида
хизмат жараёнлари олиб борилмоқда.