2 Октябр 2025 йил 23

Эрта никоҳнинг олдини олиш мақсадида, таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 03 январ кунидаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги 01-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги томонидан Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд-долзарб 20 кунлиги” кенг қамровли профилактик тадбири ўтказилиги белгиланган.

Шу муносабат билан ўтказилаётган профилактик тадбирлари доирасида, ҳозирги кунда урфга айланаётган салбий одатлардан бири, ота-оналар томонидан фарзандларини эрта турмушга чиқариш ҳолатлари учраётганлиги сабабли Термиз шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларида ҳам “эрта никоҳ” ни олдини олиш бўйича ота-оналар иштирокида йиғилишлар ташкил этилиб келинмоқда.

Ўтказилаётган йиғилишларда, вояга етмаган ва ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, эрта турмуш, тазйиқ ва зўравонликлар ҳақида тушунчалар берилиб, эрта никоҳнинг саломатликка, руҳиятга жиддий таъсирлари, салбий ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech