19 Июл 2025 йил 558

Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан маҳаллаларда профилактик учрашувлар олиб борилмоқда

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбири доирасида Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармасининг психолог, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассислари томонидан бириктирилган маҳаллалар бўйлаб “хонадонбай” тизим асосида аҳоли орасида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Бунда хотин-қизлар, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Термиз шаҳрининг Боғишамол маҳалласида истиқомат қилувчи “ҳимоя ордери” берилган, спиртли ичимликларга рўжу қўйган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди. Оилаларда ажримнинг олдини олиш, оила мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Text to speech