9 Апрел 2020 йил 891

Рейд тадбири давом этади

Жорий йилнинг 01 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг Тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан, Карантин қонун қоидалари талаблари фуқароларимиз ва ҳайдовчиларимиз томонидан қанчалик даражада бажарилаётганлиги текшириш мақсадида, вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 1-сафарбар гуруҳи ходимлари, Миллий Гвардия ва ДСЕНМ масъул ходимлари иштирокида назорат тадбири олдидан йўриқнома берилди. Йўриқнома вақтида майор А.Тўраев томонидан тадбир иштирокчиларига фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари, қоидабузар пиёда ва ҳайдовчиларга нисбатан қай тартибда чоралар кўрилиши тўғрисида тушунчалар берилди. Назорат тадбири давомида Термиз шаҳри ҳудудида тегишли рухсатномалар олмасдан кўчаларда ҳаракатланиб юриб карантин қоидаларини бузганлиги сабабли 31 нафар ҳайдовчиларга нисбатан қонун доирасида маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, меъёрий ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган ва қўпол қоидабузарлик содир этган ҳайдовчиларнинг автомашиналари вақтинчалик жарима майдонига қўйилди. Назорат тадбирлари давом этади.

Text to speech