18 Март 2021 йил 573

Ресторандаги ўғирлик фош этилди

Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 10 март куни, Афғонистон Ислом Республикаси Қобул шаҳрида яшовчи, М.С. Термиз шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 10 март куни, шаҳардаги “Дипломат” ресторанида, овқатланиб эгнида бўлган кастюмини ечиб, диван четига қўйганида, кастьюмининг чўнтагида бўлган 100 (юз) АҚШ доллари, 2 дона флешка карта ва 2500 (икки минг беш юз) афғон пули билан номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғрилик жиноятини, Термиз туманида яшовчи, Ш.Э. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далиллар олинган. 13 март куни Ш.Э. исмли аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзгаларнинг пулларини ўғрилик қилиш орқали ўзлаштириб, осон йўл билан кун кўришни одат қилган Ш.Э. исмли аёл аёллик номига доғ тушириб, иснод келтирганлигидан, қилган қилмишидан минг бир пушаймонлигини изҳор этгани билан қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech