8 Август 2022 йил
380
Ресторанда телефон ўғирланди
Термиз шаҳрида 2022 йил 3 июл куни, шаҳарнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчи, Р.Рустам (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБ “102” хизматига қилган мурожаатида, шаҳарнинг “Тупроққўрғон” маҳалласидаги ресторанда, 2.400.000 (икки миллион тўрт юз минг) сўмлик “Redmi not” русумли, телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини, Сариосиё туманида яшовчи, Р.Гулоийм содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далил олинган. 20 июл куни Р.Гулойимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати