Республикамиз миқиёсида “Маҳалла обод-юрт обод” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ҳам хайрихоҳлик билан иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 33 йиллик байрами олдидан
Республикамизнинг барча ҳудудларида “Маҳалла обод-юрт обод” шиори остида ўтказилаётган
умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан бугун Сурхондарё вилояти ИИБнинг барча соҳавий
хизматлари, шаҳар-туман ИИБларининг бинолари, унга тегишли ҳовли ва ер
майдонларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Шу азиз юрт барчамизники, унинг тозалиги ва ободлиги эса она Ватанимиз гўзаллигига
гўзаллик қўшади, деган ташаббус билан дарахтлар оқланиб, гул кўчатлари ўтқазилди. Бошқарма ҳудиди ва унга туташ жойлар супурилиб,
теварак-атроф маиший чиқиндилардан тозаланди.
Ҳашар барчани аҳиллик ва ҳамжиҳатлик ила бунёдкорликка чорлади. Диёримизнинг
ҳар қарич ери, унда унган ҳар бир гулу гиёҳ, дарахтлар инсонлар учун қадрлилиги,
юрт ободлиги-кўнгил ободлигининг ифодаси десак муболаға бўлмайди.
Зеро, тозалик, ободлик, саранжом-саришталик бор жойда
қут-барака бўлади.