22 Сентябр 2025 йил 175

Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд долзарб 10 кунлиги” тезкор профилактик тадбири Сурхондарё вилоятида ҳам изчиллик билан давом этмоқда.

Жорий йилнинг 17 сентябрь кунидан 27 сентябрь кунига қадар Республика миқёсида Хавфсиз ҳудуд долзарб 10 кунлиги” тезкор профилактик тадбири доирасида, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул ходимлари томонидан, ҳудудларда хизмат олиб бораётган инспектор-психологлар шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда вилоятимиздаги умумий ўрта таълим ҳамда касб-ҳунар мактаблари, лицей ва хусусий таълим муассасалари ўқувчилари, шунингдек оғир тоифадаги ёшлар ўртасида таълим муассасалари, маҳалла ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик, таълим муассасаларини ҳавфсиз ҳудудга айлантириш, ота-онаси хорижий давлатларга вақтинча ишлаш мақсадида кетган, шунингдек профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар билан “Ўсмир”, “Давомат”, “Тунги рейд” ва “Тиғ” профилактик тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ўтказилаётган профилактик тадбирлар давомида, вилоят ҳудудидаги 976 та умумий ўрта таълим, 7 та хусусий, 17 та касб-ҳунар мактабларида “Ўсмир”, “Давомат”, “Тиғ” ва “Тунги рейд”ларда 1 436 маротаба “Давомад” тадбирлари ўтказилиб, қарийиб 37 нафар мунтазам дарсларга қатнашмай келаётган ўқувчиларнинг тўлиқ дарс жараёнларига қайтиши таъминланди.

Шунингдек, “Ўсмир” ва “тунги рейд” профилактик тадбири давомида вилоят ҳудудида назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганлар, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига жойлаштирилди.

Бундан ташқари, мактаб ва касб-ҳунар мактаблари ҳамда лицей ўқувчилари орасида бириктирилган инспектор-психологлар ҳамда таълим муассасалари ўқутувчилари билан ҳамкорликда ўтказилган “Давомад” ва “Тиғ” тадбири давомида қарийб 32 нафар ўқувчиларнинг ёнида 37 дона ўткир тиғли воситалар борлиги аниқланиб, уларнинг ота-оналари ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий чоралар кўрилиши таъминланди. 

Вилоят миқёсида кучайтирилган профилактик рейд тадбирлари давом этмоқда.

Text to speech