15 Сентябр 2022 йил 365

Республика Ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б.Маҳкамованинг топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг оилаларни мустаҳкамлаш хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳаларига оид қабул қилинган Фармон ва Қарорлари ҳамда йиғилиш баёнларида белгиланган топшириқлар ижросини ўрганиш мақсадида, Республика ишчи гуруҳи томонидан ў'рганиш ишлари жорий йилнинг 15-18 сентябрь кунлари Сурхондарё вилоятида олиб борилиши белгиланган.

Шу муносабат билан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамасининг масъул Вакилларидан иборат гуруҳ бугун ўз ишини бошлади.

Ишчи гуруҳи аъзолари дастлаб Ангор тумани ҳокимлиги мажлислар залида вилоятнинг бошқарма ва ташкилот вакиллари билан учрашди. Уч кун давомида вилоятдаги маҳаллаларда хотин-қизлар муаммолари тизимли ўрганилиб, жойида ҳал этилиши лозимлиги юзасидан келишиб олинди.

Text to speech