11 Март 2021 йил 632

Республика ишчи гуруҳи аҳоли билан юзма-юз учрашмоқда

Албатта, йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг барчасини бир кунда ёки бир марталик қабуллар давомида ҳал этиб бўлмайди. Республика миқёсидаги раҳбарларнинг жойларга чиқиб аҳоли билан юзма-юз учрашишлари, уларни қийнаётган кўп йиллик муаммоларнинг ечимини топишда муҳим аҳамият касб этади.
Бир неча йилдирки, Одилбек Ҳакимов ҳамда Ишимов Шаҳзодлар ички ишлар тизимида хизмат қилишни ният қиларди. Самимий тарзда ўтган мулоқот давомида унинг мурожаати Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири ўринбосари ҳамда мутасадди раҳбарлар томонидан тингланди ва шу ернинг ўзида профилактика инспектори ёрдамчиси этиб, ишга қабул қилиниши тўғрисида қарор қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири ўринбосари, ҳамда мутасаддилар иштирокида Термиз шаҳри ва қўшни туманлардан келган фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари атрофлича ўрганилди. Шунингдек, мазкур қабул давомида миннатдорлик билдирганлар ҳам бўлди. Хусусан, 1992 йилдан буён Ўзбекистонда яшаб фуқаролиги бўлмаган Жамила Абдуллаева бундан бир оз муддат аввал “Ўзбекистон Республикаси фуқароси”- деган, шарафли номга сазовор бўлганди. Куни кеча унинг фарзандига ҳам худди шундай ID карта берилди.
Тақдирнинг бешавқат синовлари туфайли қаровсиз қолган, ота-онасидан бевақт ажралган болалар тарбиясини давлатимиз ўз назоратига олган. Шу куннинг ўзида Республика Ички ишлар вазири ўринбосари иштирокида Термиз шаҳридаги Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган ана шундай меҳрга муҳтож ўғил-қизларнинг 4 нафарига ID карталар берилди. Ўз навбатида бу ўсмир ёшлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиш катта шараф эканлиги, ушбу ҳужжат фуқароларнинг ўз Ватани, халқи тақдирига дахлдорлигининг ўзига хос ифодаси эканлигини севинч билан эътироф этишди.
Шу куннинг ўзида, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири ўринбосарига 33 та масала бўйича мурожаат қилди. Уларнинг 3 таси жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этилган 30 тасининг кўриб чиқилиши назоратга олинди. Қабул давомида вилоят аҳолиси учун долзарб бўлган муаммолар ўрганиб чиқилиб, республика даражасида ҳал этиладиган масалаларга ечим топиш юзасидан таклифлар тайёрланди.
Сурхондарё вилояти ҳудудида, Республика миқёсидаги раҳбарларнинг жойларга чиқиб аҳоли билан юзма-юз учрашувлари давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech