7 Август 2023 йил 474

Республика инкассация хизмати давлат унитар корхонаси Сурхондарё вилоят бошқармаси Термиз шаҳар Инкассация йўналишининг хизмат фаолияти ўрганилди.

   Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли кўрсатмаси ҳамда жорий йилнинг 05 август кунидан 05 сентябрь кунига қадар вилоятда «Қурол» махсус тадбирини ўтказилаётганлиги сабабли, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси назорат литцензиялаш фаолияти гуруҳи муҳим топшириқлар бўйича инспектори подполковник Хусниддин  Умбаров томонидан Республика инкассация хизмати давлат унитар корхонаси Сурхондарё вилоят бошқармаси Термиз шаҳар Инкассация йўналишининг хизмат фаолияти хуфёна ўрганиб чиқилиб аниқланган камчиликлар бўйича тавсиялар берилди.

Бундан ташқари вилоят инкаcсатор ва ҳайдовчи инкаcсатор ходимлар билан белгиланган режага асосан вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари иштирокида Макаров пистолети ва Калашников автоматларини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш тартиби, тузилиши ва жанговар ҳусусиятлари, ўқ отиш қоидалари ва усуллари бўйича ўқув-семинар машғулоти ўтказилди ва инкасcатор ходимларини қизиқтирган  саволларига жавоблар берилди.

Республика Инкассация хизмати Давлат унитар корхонаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Б.Т.Рамазанов билан биргаликда Термиз инкассация йўналишининг хизмат фаолияти кузатиш ва хуфёна текшириш якунида инкассатор ходимларга юқорида аниқланган камчиликларга йўл қўймасликлари ва пул тушумларини йиғиш вақтида пул олиш нуқтасида харидорлар ва бошқа фуқаролар бўлмаган вақтда, хизмат транспорт воситасини пул олиш нуқтасига имкон қадар яқин масофага қўйиш, хизмат қуролини олиб юриш қоидаларига тўлиқ риоя қилиш,  борасида қўшимча йўриқномалар берилиб улар билан саф кўриги ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ҳудудида ИИОлари тамонидан назорат лицензиялаш фаолияти йўналиши бўйича бу каби ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech