28 Июл 2022 йил 378

Рейд тадбири давомида, истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти аниқланди

Жорий йилнинг 28 июль куни вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ва вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги  озиқ-овқат деҳкон бозорида ўтказилган рейд тадбири давомида, Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Х.Б. номаълум шароитда сўйилган 55 кг йирик шохли мол гўштини сотиш учун олиб кираётган вақтида ушланиб, вилоят лаборатория хулосасига асосан истеъмолга яроқсизлиги учун Термиз ҳайвонот боғига топширилди. Гўшт маҳсулоти эгасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 109-моддасига асосан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech