Шўрчи туманидаги 125-сонли “Нурли маскан” мактаб-интернатидаги тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Жорий йилнинг 23 феврал куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги алоҳида
таълим эҳтиёжлари бўлган (кўзи ожиз ва заиф кўрувчи) болалар учун ихтисослаштирилган
125-сонли “Нурли маскан” мактаб-интернатига
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси хизмати бошлиғи полковник Б.Э.Бердиалиев, туман ҳокими
У.Зокиров, туман прокурори Ф.Холиқов, туман ИИБ бошлиғи Д.Қурбоновлар ташриф
буюришди.
Ташриф давомида махсус-мактаб интернати ўқувчилари учун янги
реконструкциядан чиқарилган ётоқхона ҳамда спорт зали кўздан кечирилиб, ўқувчилар
билан суҳбатлар олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ташаббуси билан 32 турдаги китоблар
жамланмаси, “Нурли маскан орзулари” номли махсус китоб ҳамда эсдалик совғалари намунали
хулқ-атворга эга бўлган, ўқув дарсларда фаол иштирок этиб келаётган ўқувчиларига
тантанали равишда топширилиб, келажакда ҳаёт йўлида қийинчилик кўрмасликлари учун
бир қатор тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Шунингдек мазкур таълим даргоҳи ўқувчилари учун Ички ишлар вазирлиги ташаббуси
билан Швеция давлатидан келтирилган махсус бир дона “БРАЙЛ” принтерининг ишлаш
жараёни кўздан кечирилди.
Бундан кўзланган асосий мақсад ўқувчиларнинг билим олишини янада қулайлаштириш,
уларни ўқитиш тизимини замонавий усулларда олиб бориш кўзда тутилади.
Ташриф давомида қурилиши давом этаётган бино ва иншоотлар ҳам кўздан кечирилиб,
аниқланган муаммо ва камчилликларни тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан масуълларга
топшириқлар берилди.
Ички ишлар вазирлиги
Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи
томонидан воҳадаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.