Шўрчи туманида “Турмуш – профилактик” тадбирлари амалда
-Қайнонамнинг иш буюриши ҳам жонимга тегди...
-Турмуш ўртоғимнинг пойтахтда ишлашига қаршиман....
-Шу қўшнимнинг девори бир қарич мен томонга ўтиб кетганда...
-Акам ишлатаётган фермер хўжаликни менга олиб берсангиз бўларди....
-Отамнинг кунда-кунора ичиб келиши натижасида, томорқамиз ҳам сотилиб
кетди....
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва вилоят Ички ишлар бошқармасининг қўшма
қарорига асосан воҳамизда жорий йил 10 июлдан 10 августга қадар кенг қамровли
"Низолашаётган оилаларнинг муаммоларини бартараф этиш" профилактик
тадбирлари ўтказилмоқда.
Шўрчи туман ИИБ бошлиғи бошчилигида ўтказилган учрашувда низолашаётган
оилаларнинг муаммолари ўрганилди. Тарафларнинг масалалари тингланиб, яраштириш
чоралари кўрилди.
Шунингдек, мутасаддиларга оилалар билан доимий
ишлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.