Шўрчи туманида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигида Президентимизнинг жорий йил 3 январь кунидаги ПҚ-1-сонли Қарорлари ижроси, тумандаги криминоген вазият танқидий муҳокама қилинди ҳамда оғир маҳаллалар ўрганилди.
Бугун Шўрчи туман ҳокимлиги биносида Президентимизнинг жорий йил 3 январь кунидаги ПҚ-1-сонли Қарорлари ижроси бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар, тумандаги криминоген вазият, содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятлар муҳокамасига бағишланган танқидий руҳдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов ҳузурида
ўтказилган муҳокама йиғилишида, туман ҳокими, прокурори, маҳалла
еттиликлари, нуронийлар, маҳалла
фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок
этишди.
Йиғилиш давомида, вилоят масъуллари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини
олиш бўйича олиб борилган ишлари ва бошқа камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб
келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шундан сўнг, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи тумандаги қизил тоифа сирасига киритилган “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғинида, маҳалла еттилиги аъзолари билан яқиндан мулоқот қилиб, мазкур ҳудуднинг криминоген вазиятини яхшилаш, жиноятдан ҳоли маҳаллага айлантириш борасидаги ишлар билан танишди. Маҳалла ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат тартиби, фуқаролар ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилиши зарур бўлган чора-тадбирлар юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.