12 Июн 2024 йил 743

Шўрчи туманида содир этилган жиноят кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Б.Иноқов, Шўрчи туман ҳокими У.Зокиров, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Олийҳиммат” маҳалласида содир этилган жиноят муҳокамаси ўтказилди.

Туман ИИБ бошлиғи Д.Қурбонов содир этилган нохуш жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг оқибатларини жамоатчиликка етказди.

Вилоят ИИБ бошлиғининг  1-ўринбосари Б.Иноқов маҳалла фаоллари бундай салбий ҳолатларни содир бўлишига томошабин бўлиб эмас, балки уни олдини олишга ҳаракат қилиши, маҳалладаги фуқаролар билан суҳбатлашиш зарурлигини, қолаверса,  ёшлар жамиятда юриш-туриш қоидаларига риоя этиб, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, фойдали машғулот билан ўтказишини назорат қилиш зарурлиги маҳалла фаолларига тушунтирилди.

Муҳокама йиғилишида туман ҳудудида, бу каби жиноятларни содир этилишига йўл қўймаслик юзасидан тегишли мутасаддиларга муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилиб, ижроси назоратга олинди.

Text to speech