Шўрчи туманида Пробация назоратида турган тузалиш йўлига кирган айрим ёшлар муддатидан олдин озод қилинди.
Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий
қадриятлар руҳида тарбиялаш бўйича жорий йилнинг апрел ойида вилоят ИИБ бошлиғи
ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиевга бириктирилган Шўрчи туманида яшовчи 64
нафар уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг муаммоларини ўрганиш
ҳамда бартараф этиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев ташаббуси билан Шўрчи туманида истиқомат қилувчи ҳуқуқбузарлик ва
жиноят содир этиб, жазо муддатини ўтаётган ёшлар муаммолари ўрганилиб, ўрганишлар
давомида муқаддам жиноят содир этиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган
жазо муддатини ўтаётган пробатция назоратида турган ёшлар орасидан тузалиш йўлига
кирган 4 нафарини муддатидан олдин жазодан озод қилиш бўйича жиноят ишлари бўйича
Шўрчи тумани судига киритилган таклифига асосан жорий йилнинг 18 сентябр куни очиқ
сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.
Суд мажлисида жиноят содир этиб жазо муддатини ўтаётган
пробация назоратида бўлган, белгиланган чекловларга тўлиқ риоя қилиб, хулқ
атворида ижобий томонга ўзгариш бўлган жами 14 нафар маҳкумлар муддатидан олдин
озод қилинди. Озод қилинган маҳкумларнинг аксарияти ёшларни ташкил этади.
Шундан сўнг, пробация назоратда жазо муддатини ўтаётганлар
учун туман Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўлими билан
ҳамкорликда “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилиб унда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари
подполковник Ш.Ф.Шадиев иштирок этиб ёшларни иш билан таъминлаш бугунги
куннинг энг долзаб масалаларидан бири эканлигига алоҳида тўхталиб ўтди.