3 Август 2024 йил 513

Шўрчи туманида “Пробация ойлиги” тадбири доирасида, профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Т.Абдуллаевнинг 2024 йил 23 июл кунидаги тегишли фармойишига асосан 2024 йил 23 июл кунидан 23 август кунига қадар республикамиз ҳудудида ўтказилаётган “Пробация ойлиги” тадбири доирасида, Шўрчи туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг иш ва яшаш жойлари махсус профилактик тадбирлари доирасида текширилиб, улар томонидан қайта жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар содир этмасликлари юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ойлик доирасида, Пробация гуруҳи хисобидаги ёшларнинг маънавий саводхонлигини ошириш мақсадида, китобхонликка қизиқтириш ишлари самарали ташкил этилмоқда.

Text to speech