16 Сентябр 2023 йил 565

Шўрчи туманида яшовчи “оғир” тоифадаги ёшлар билан манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялаш бўйича жорий йилнинг апрел ойида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиевга бириктирилган Шўрчи туманида яшовчи 64 нафар уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.  

Ўзбекистон – ёшлар мамлакати. Аҳолининг 60 фоизга яқинини ёшлар ташкил этади. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев фарзандларимиз замонавий таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар эгаллаши, ўзига муносиб иш топиб, фаровон ҳаёт кечириши учун барча имкониятларни яратиб бермоқда. Юртимизда ҳар бир ўғил-қизнинг дарду-ташвишини тинглайдиган, интилишларини қўллаб-қувватлайдиган тизим яратилди.

Жорий йилнинг 15 сентябр куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Шўрчи туманига ташриф буюрган ҳолда ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этиб, жазо муддатини ўтаётган ёшлар муаммолари хонадонларга ташриф буюрилган ҳолда ўрганилди.

Ўрганишлар давомида муқаддам жиноят содир этиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо муддатини ўтаётган пробатция назоратида турган ёшлар орасидан тузалиш йўлига кирган 6 нафарини муддатидан олдин жазодан озод қилиш бўйича таклиф киритиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Text to speech