Шўрчи туманида Ички ишлар органлари томонидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2024 йил 21 феврал кунидаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар
ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида” амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги
Фармони, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ҳамда Сурхондарё вилоят Ички
ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида Шўрчи
туманида оталиққа олинган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг
маънавий дунёқарашини юксалтиришга қаратилган “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори
остидаги “Заковат” интеллектуал ўйинларига старт берилди.
Шўрчи туманида ўтказилган
“Заковат” интеллектуал ўйинида туманнинг 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи билимдон
ёшлардан ташкил топган жамоалар ўз билим ва салоҳиятлари билан баҳс олиб боришди.
“Заковат”
интеллектуал ўйинда фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган жамоалар
ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.