20 Июл 2025 йил 435

Шўрчи туманида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбири давом этмоқда

Шу муносабат билан Шўрчи тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари А.Рахимов пробация ҳисобида турган ёшлар билан иш жойларига бориб учрашув ўтказди.

Учрашув давомида соҳа ходимлари пробация ҳисобида турган фуқаролар билан уларни қийнаётган муаммолар борасида суҳбатлашар экан, ёшлар онгида меҳнат қилиш кўникмаларини сингдиришга қаратилган тушунтириш ва тарғибот ишларини ҳам олиб боришди.

Ушбу тадбир пробация назоратидаги шахсларга ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларнинг таълим олишига, касб-ҳунар ўрганишига ва ишга жойлашишига кўмаклашиш баробарида уларни жамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланишига қаратилган ғояларни ҳам ўзида яна бир бор мужассам этди.

Text to speech