26 Июл 2024 йил 235

Шўрчи туманида болалар масалалари бўйича туман комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 25 санасида Вилоят ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлик хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган Шўрчи тумани “Ибн Сино” маҳалласида яшовчи 2009 йилда туғилган Н.Х. исмли вояга етмаган қизнинг келгуси тақдирини ижобий томонга ўзгартириш мақсадида, Шўрчи тумани Болалар масалалари бўйича туман комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Бунда вояга етмаган болаларни ота-она назоратисиз, қаровсиз қолишини олдини олиш, уларнинг тарбияси, улар тарбияланаётган оилаларда соғлом муҳитни яратиш, оила маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлигини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Тарбияси “оғир”-деб, топилган вояга етмаган болаларга маҳалла ва таълим муассасаларидан жамоат тарбиячилари тайинланди. Шу билан бир қаторда тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга вазифалар юклатилди.

Text to speech