14 Декабр 2023 йил 576

Шўрчи туманида Авф этилганлар ижтимоий ҳаётга йўналтирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8-декабр - Конституциямиз қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан кечиримлилик принципи қўлланилган. 

-Дунёда озодликдан улуғроқ неъмат йўқ экан. Шу неъмат туфайли биз яқинларимиз қуршовида бахтли ҳаёт кечирарканмиз, – дейди авф этилган маҳкумлардан бири М.Қурбонов. – Мен ўз қилмишимдан чин кўнгилдан пушаймонман. Президентимиз мен каби адашганларни афв этиб, тўғри йўлга тушишимиз учун имконият бердилар.

Ҳа, инсон ҳаётда билиб-билмай хатога йўл қўйиши мумкин. Лекин мутафаккирлар айтганидек, хатолар, агар уларни тан олиб, пушаймон бўлишга бўйин ёр берса, ҳамиша кечиримлидир.

Text to speech