Шўрчи тумани ҳудудида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари иштирокида тадбиркор ва ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Вилоятнинг
Шўрчи туманида “Уйчи тумани тажрибаси” асосида туманни ишсизликдан ҳоли ҳудудга
айлантириш, миграция ва камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда
томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида кенг кўламли амалий ишлар
бошлаб юборилди.
Вилоят
ИИБ бошлиғи, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари ва бошқа масъуллар иштирокида
туманнинг барча маҳаллалари тадбиркорлари ҳамда ёшлари билан учрашиб, очиқ мулоқот
ўтказилди.
Бугун туманнинг Бобур маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда,
маҳаллаларда шаклланган касб-ҳунарларни ривожлантириб, драйверга айлантириш, шу
орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бўйича таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланди,
амалий ёрдам бериш чора-тадбирлари белгиланди.
Мутасаддиларга саноат зонаси майдонидан самарали фойдаланиш, ёшларни ва
ишсиз фуқароларни ҳунарга жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Шу ерда маҳаллабай
ишлаш орқали ишсизликни камайтириш бўйича вазифалар муҳокама қилинди.