30 Июл 2024 йил
311
Шўрчи туман ИИБда “Сайёр суд” ташкил этилди
Шўрчи туман ИИБда "Пробация ойлиги" муносабати билан туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги
хизмати Пробация гуруҳи ҳисобидаги шахслар иштирокида сайёр суд мажлиси
ўтказилди.
Унда тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган 5
нафар назорат остидаги шахслар жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод
этилди.
Суд томонидан тайинланган жазони ўташдан бўйин
товлаб юрган 2 нафар назорат остидаги шахсларнинг жазоси озодликдан маҳрум
қилиш жазосига алмаштирилди.