9 Июн 2025 йил 388

Шўрчи туман ИИБ ходимлари ўртасида “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” доирасида тарғибот ишлари амалга оширилди.

Сўнги йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан коррупцияга қаши курашиш борасида қатор тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилмоқда. Шуни алоҳида такидлаш керакки, жамиятда коррупцияга қарши курашишда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг алоҳида ўрни бор.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги тегишли буйруғи ва Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2025 йил 26 майдаги тегишли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида, 2025 йил июн ойининг биринчи ўн кунлиги мамлакат бўйлаб “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” деб эълон қилинганлиги сўзимизнинг яққол исботидир.

 Мазкур тадбир доирасида, жорий йилнинг 9-июн куни Шўрчи туман ИИБ бошлиғи ўринбосарлари томонидан, туман ИИБ ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашишга бағишланган навбатдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тарғибот тадбирида, ходимларга бу иллатга қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларининг балки ҳар бир фуқоронинг вазифаси эканлиги тушунтирилиб, аҳоли ўртасида тараққиёт кушандаси бўлган коррупцияга нисбатан иммунитетни ҳосил қилиш борасида, тегишли тавсиялар берилди.

Text to speech