26 Июн 2022 йил 329

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда, Қизириқ туманида яшовчи Э.П. исмли шахс...

2022-йилнинг 24 май куни соат 16°° ларда Қизириқ туман Ҳокимиятига борганлиги у yeрда хокимият масъул ходимлари, туман газ таъминоти раҳбари ва ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилиги акс этган мурожаат билан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “102” қисқа рақамига мурожаат йўллаганлиги ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қизириқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ маъсул ходимлари томонидан ИИБ ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари олиб борилиб, қонуний ва асосли эканлиги аниқланди.
Ўтказилган текширув натижаларига кўра, Э.Пнинг мурожаатида қайд этилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмаганлиги, асоссиз эканлиги ва ҳақиқий ҳолатга тўғри келмаганлиги сабабли Э.Пга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-моддаси, 183-моддаси ва 194-моддаси билан, Ҳ.Фга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилиниб, ушбу моддалар билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган хужжатлар мазмунан кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Қизириқ тумани судига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг 2022 йил 22 июнь куни мазкур ҳолат ва мурожаат юзасидан очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
Ўтказилган суд қарорига кўра, Қизириқ туманида яшовчи Ҳ.Ф. исмли шахснинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор деб топилиб унга нисбатан БҲМнинг уч баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, Қизириқ туманида яшовчи Э.П. исмли шахснинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси, 183-моддаси, 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор”- деб, топилиб унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Суднинг қонуний кучга кирган қароридан сўнг, Э.П ўзининг ғайриҳуқуқий ҳаракатлари нотўғри эканлиги мазмунини тушуниб етганлиги, қилган ҳаракатларидан чин кўнгилдан пушаймонлиги ва келгусида бундай ҳаракатларни такроран содир этмаслиги хусусида қайта мурожаат қилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech