19 Сентябр 2020 йил 923

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Қумқўрғон тумани “Янгиобод” маҳалласи

Ижтимоий тармоқларда “Surhondaryo viloyati Qumqo'rg"on tumani "Yangi obod" mahallasida yashovchi Toshtemirov Abdurayim 2020 yil 4-avgust kuni no'malum kimsalar tomonidan kaltaklanib, o'g'ir ahvolga, behush xolatga solib tashlab ketilgan.
Toshtemirov Abdurayimning oila a'zolari tegishli joylar, muassasalardan amaliy yordam so'rab qolishadi!
Hozirda o'ng oyog'i bilan qo'li ishlamay qolgan.
Ushbu video tasviri kaltaklangan kundan keyingi xolati Abdurayimni” сарлавҳаси остида тарқалган видео мурожаат юзасидан.
Қумқўрғон тумани “Янгиобод” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Тоштемировга 2020 йил 03 август куни тунги соат 23:30ларда номаълум шахслар томонидан тан жароҳати етказилганлиги ҳолати бўйича туман марказий шифохонасининг хабарномаси ва унинг 04 август куни туман ИИБ бошлиғи номига ёзган аризаси юзасидан туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори лейтенант О.Хурсандов томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, олган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланиб, СТЭнинг 14 август кунидаги хулосасига кўра “Енгил” тан жароҳати олганлиги аниқланган.
Фуқаро А.Тоштемировга тан жароҳати етказган номаълум шахсларни излаб топишни имкони бўлмаганлиги сабабли, номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech