23 Ноябр 2022 йил 445

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Жорий йилнинг 25 октябр куни ўзини жамоатчилик фаоли сифатида эътироф этаётган фуқаро З.Х.га нисбатан, интернет тармоғи орқали бошқа шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан таҳқирлагани сабабли, лингвистик экспертиза хулосасига асосан, Сурхандарё вилояти Бойсун тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Хозирда жамоатчилик эътиборини тортиш орқали жавобгарликдан қутулиш ниятида бўлган фуқаро З.Х. тергов органларига келишдан бош тортиб, ижтимоий тармоқлар орқали турли номақбул гапларни тарқатиш билан шуғулланмоқда.

Жамоатчиликни чалғитишга қаратилган хеч қандай ҳаракат қонуний чора кўрилишидан сақламаслигини, ҳар бир жамоатчилик фаоли Ўзбекистон Республикаси Жамоатчилик  назорати тўғрисидаги қонун талабларига қатъий риоя қилиши шартлигини эслатиб ўтамиз.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech