Расмий муносабат: “Вахшийлик сурхондарёлик йигитни итдек уришди” сарлавҳаси остидаги видеомурожаат юзасидан
Ижтимоий тармоқларда “Вахшийлик сурхондарёлик йигитни итдек уришди” сарлавҳаси остидаги видеомурожаат юзасидан, Қизириқ туман Ички ишлар бўлимининг масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар маълум бўлди.
2021 йил 28 август куни соат 16.00 ларда, Музработ тумани “Чегарачи” маҳалласида яшовчи, У.Н. Қизириқ туманининг “Кунчиқиш” маҳалласи ҳудудида, шу маҳаллада яшовчи, тумандаги мактаб ўқувчиси, О.С. билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, уни қўли билан бош ва юз соҳасига уриб, “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказган. Ҳолат юзасидан У.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Видеомурожаат юзасидан, Қизириқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, келгусида қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Мазкур иш Қизириқ туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати