9 Апрел 2020 йил 1459

Расмий муносабат: Унутманг! Қонун барча учун баробар...

Баъзи ижтимоий тармоқларда Сурхондарё – “Муштумзўрларга нега чора кўрилмаяпти?”
ОЛТИНСОЙ. “Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Жобу маҳалласидан ёзмоқдамиз. Қишлоғимизда бой оила бор, оталари Кореяда ишлайди. Шу оила вакиллари бир камбағални уриб калтаклади. Бу ҳолат биринчи марта рўй бераётгани йўқ. Негадир ИИБ ходимлари ҳам шундай ҳолатда ярашишни тавсия қилиб кетади. Муштумзўрларга нега чора кўрилмаяпти?” мазмунидаги видео мурожаат юзасидан, қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 30 март куни тахминан соат 11:00лар чамасида, Олтинсой тумани “Жобу” маҳалласида яшовчи фуқаро М.А. ўзи билан бир маҳаллада яшовчи куёви Ш.А.ни туманнинг “Қорлиқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Олтинсой” дарёси олдида ўрталарида олдиндан давом этиб келаётган оилавий зиддиятлари сабабли бир-бирлари билан тортишиб, жанжаллашиб қолишади.
Жанжал вақтида М.А. қўлида бўлган таёқ билан Ш.А.ни бошига бир маротаба уриб, қасддан соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати етказганлиги, шунингдек, жанжал вақтида Ш.А. ўзини ҳимоя қилиш мақсадида М.А. юз соҳасига қўлини мушт қилган ҳолатда уриб, қасддан енгил тан жароҳати етказганлиги аниқланади. (Мазкур тан жароҳатлари тегишли суд тиббий экспертиза хулосалари билан тасдиқланган).
Мазкур ҳолат юзасидан, Олтинсой тумани Ички ишлар бўлимига келиб тушган хабарномага кўра, терговга қадар текширув ҳаракатлари масъул ходимлари томонидан олиб борилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув натижаларига кўра, фуқаро М.А.га нисбатан 2020 йилнинг 1 апрель куни Олтинсой тумани Ички ишлар бўлими Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Ижтимоий тармоқларда Ш.А.нинг “Жобу” маҳалласида яшовчи қайнотаси Р.М.нинг яшаш уйида бир қанча фуқароларнинг тўпланиб турган видео тасвири ҳолати ўрганилганда, Ш.А. билан М.А.ларнинг жанжаллашишидан кейинги ҳолат эканлиги, ушбу фуқаролар тўпланган вақтида ҳеч бир шахс бир-бирини уриб тан жароҳатлари етказмаганлиги ва ҳақорат қилмаганлиги аниқланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech