РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Термиз шаҳар “Каттабоғ” маҳалласи
Ижтимоий тармоқларда “Ижарада турган қизлар ўзаро келишолмай ИИ назорат пункитига мурожаат қилишган. Лекин милиция ходими аризани қабул қилмаган. Шикоятчи ва милиция ходими ўртасида тортишув юзага келган. Сурхондарё вилояти Шеробод тумани” сарлавҳаси остида тарқалган видео мурожаат юзасидан.
Мазкур видео мурожаат Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан ўрганилганида қуйидагилар аниқланди.
Термиз шаҳар “Каттабоғ” маҳалласи Навбахор кўчаси 86-уйда яшовчи фуқаро Ашурова Зилола Собиржон қизи ва Термиз шаҳри А.Навоий маҳалласида яшовчи фуқаро Хайитмўминова Муштарий Боходир қизи 2020 йилнинг май ойидан август ойига қадар Термиз шаҳар “Алпомиш” маҳалласида жойлашган фуқаро Бобохонова Юлдузга тегишли бўлган 37-уйда ижарада яшаб келиб, 2020 йил 08 сентябрь куни Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ҲПГ профилактика катта инспектори капитан Н.К.Эргашевнинг хизмат хонасига келиб, уй эгаси Ю.Бобохонова уларни ҳар-хил тухматлар қилиб уйидан чиқариб юборганлиги, шу уйда ўзига тегишли уй-рўзғор буюмларини қолиб кетганлигини, шу буюмларини олиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Профилактика инспектори ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида фуқаро Ю.Бобохоновага қўнғироқ қилиб, у билан суҳбатлашаётган вақтда фуқаро З.Ашурова ва М.Хайитмўминовалар билан бирга келган фуқаро Эргашева Холида ушбу масалага ҳеч қандай алоқаси бўлмасада, суҳбат жараёнига аралашиб, хонада шовқун-сурон кўтарганлиги учун профилактика инспектори уни хонасидан чиқариб юборган бўлиб, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Шунингдек, 2020 йил 19 сентябрь куни фуқаролар З.Ашурова ва М.Хайитмўминоваларнинг мурожаати Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ 4-сонли ИИБдаги Шакл-2 китобига қайд этилиб, Термиз шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ҲПГ профилактика катта иниспектори капитан Н.К.Эргашев томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати