26 Сентябр 2020 йил 919

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Термиз шаҳар “Фарҳод” маҳалласи

Ижтимоий тармоқларда “Assalom aleykum men Tashtemirov Akmal Bobayevich Surxandaryo viloyati Termiz shaxridanman. Men 7 yil davomida kollejga ishlab kelgandim va kollejlar faoliyati tugatilganligi sababli xozirda ishsiz qoldim shu sababli iqtisodiy tamondan qiynalib qoldim Oilam Chorshanbiyeva Aziza bu qiyinchiliklarga chidolmay uydan chiqqib ketib qoldi. Shu sababli ayolimni uyidagilari yani Qaynotam Chorshanbiyev Toyir aka va Qaynonam Jórayeva Óĝiloy qizlari, óĝillari va boshqa ózini tanishlari bilan noqonuniy SUDNI QARORISIZ bir necha bor uyimga kuvalda kótarib kelib zóravonlik qilib uyimdagi narsalarni kótarib olib ketdi dóq pópsa va qól kótarib sókinib uyimni remontlarini buzib qópparib ketishdi va ózimga tegishli bólmagan tanishimni moshinasini mani urib tan jarxoti yetkazib zóravonlik qilib olib ketdi, moshindi egasi mendan moshinasini talab qilyapti sóryapti 14 mln qarz bólib ketdim moshindi egasidan berolmiyapman. Va bu narsalarga I.I.B xodimlari jim qarab turdi Farxod maxallasi xam Jim turdi tomosha qilib. Moshinani olish uchun Navróz maxallasini uchaskavoyiga murojjat qildim Uchaskavoy aytib turgan narsalarni yozib berdim keyin bu masala bóyicha bizga uchrashmang biz bu narsalarga aralashmaymiz yordam berolmaymiz deb menga yordam bermay kelyapti keyin moshindi egasi va men Ichki ishlar vazirligi, Respublika prokaratura, Prezident portali, Shaxar Prokraturasi, Termiz shaxar I.I.B ga murojjat qildim xechqanday natija yóq sababi Qaynotamni I.I.B nachalnik militsalari va xodimlari tanishi dósti bu yerda tanish bilishchilik karupsiya avj olgan Ózbekistonda xaqiqat bormi yo faqqat kimni puli bólsa qonun shunikimi? Moshindi olib berishlaringda amaliy yordam sóriyman iltimos xam talab sizlardan. Qaynonam Jórayeva Óĝiloy Termiz shaxar 8 - maktabda óqituvchi bólib ishlab turib ózi shu narsalarni amalga oshirib turubdi lekin ózini qiziga tarbiya bermagan! Moshindi olishda amaliy yordam sóriyman Ózbekistonda xaqiqat bólsa yordam qiliylar Ózbekistondan kónglim qolib ketyapti!” сарлавҳаси остида тарқалган видео мурожаат юзасидан.
Мазкур видео мурожаат Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан ўрганилганида қуйидагилар аниқланди.
Термиз шаҳар “Фарҳод” маҳалласи Тожмаҳал кўчаси 39-уйда яшовчи фуқаро Тоштемиров Акмал Бобаевич 2020 йил июнь ойида турмуш ўртоғи Чоршанбиева Азиза Тоировна билан ўзаро оилавий масалаларда жанжаллашиб қолганлиги, турмуш ўртоғи А.Чоршанбиева Термиз шаҳар “Наврўз” маҳалласида жойлашган отаси Чоршанбиев Тоирнинг яшаш уйига турмуш ўртоғи билан келишолмаганлиги сабабли қайтиб келганлигини, фуқаро А.Тоштемиров турмуш ўртоғини яшаш уйига қайтариб олиб келиш мақсадида Термиз шаҳар Наврўз маҳалласида жойлашган турмуш ўртоғининг отаси Т.Тоштемировнинг хонадонига борганлигини, А.Тоштемиров турмуш ўртоғи А.Чоршанбиева билан ўзаро суҳбатлашиб турган вақтида турмуш ўртоғининг отаси Т.Тоштемиров ва унинг ўғли Азамат Қурбонов ва Уғилой Джумаевалар уни уриб, унинг ўртоғига тегишли бўлган NEXIA-3 русумли автомашинасини ўзбошимчалик билан олиб қўйганлигини маълум қилиб, Т.Тоштемиров унинг ўғли А.Қурбонов, А.Чоршанбиева ҳамда Ў.Қурбоноваларга нисбатан қонуний чора кўришликни, унинг ўртоғига тегишли бўлган NEXIA-3 русумли автомашинасини Т.Тоштемировдан олиб беришликни сўраб, Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Мазкур мурожаат юзасидан, Термиз шаҳар 2-сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант Н.Боймуродов томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Текшрувлар натижасига кўра, А.Тоштемировдан тушунтириш хати олинганда, нима сабабдан унинг ўртоғига тегишли бўлган автомашинани турмуш ўртоғининг отаси Т.Тоштемиров ўзбошимчалик билан олиб қўйганлиги сўралганида, А.Тоштемиров турмуш ўртоғининг отаси Т.Тоштемировдан 60 000 000 (олтмиш миллион) сўм қарз олганлигини, турмуш ўртоғининг отаси ушбу берган қарзини қайтариб беришини сўраганлигини, шундан сўнг унинг ўртоғига тегишли бўлган NEXIA-3 русумли автомашинани қайтаришини айтганлигини ўз тушунтириш хатида ёзиб баён етган.
Терговга қадар текширув жаранёнида фуқаро А.Тоштемиров бошқарувидаги NEXIA-3 русумли автомашинанининг қалитини фуқаро У.Джумаева олиб қўйганлиги аниқланган.
Термиз шаҳар 2-сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант Н.Боймуродов томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб томонларнинг хатти харакатлари юзасидан маъмурий жавобгарлик бўйича А.Қурбоновга нисбатан Ўз.Рес. МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми ва фуқаро У.Джумаевага нисбатан 200-моддасига асосан маъмурий баённомалар расийлаштирилиб, 2020 йил 16 июнь куни тўпланган ҳужжатлар Термиз шаҳар маъмурий судига юборилган.
Маъмурий ишлар бўйича Термиз шаҳар судининг 2020 йил 03 июль кунидаги қарорига асосан фуқаро У.Джумаева Ўз.Рес. МЖтКнинг 200-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб огохлантирилган, фуқаро А.Қурбонов Ўз.Рес. МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган ҳамда жабрланувчи А.Тоштемировга етказтилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат этиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech