9 Апрел 2020 йил 665

Расмий муносабат: “Сурхондарёдаги қишлоқ йўли карантинга қандай ёпилди” сарлавҳали мақола юзасидан

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарёдаги қишлоқ йўли карантинга қандай ёпилди” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. 2020 йилнинг 15 март куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати раҳбарияти бошчилигида навбатдан ташқари йиғилишида, жорий йилнинг январь, февраль ва март ойларида дунёнинг бир нечта мамлакатларида шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Тошкент шаҳрида ҳам фуқароларда коронавирус “COVID 19” пандемияси инфекцияси касаллиги аниқланган. Ушбу ўта хавфли ва юқумли касалликнинг аҳоли ўртасида тез тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида, Сурхондарё вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Шу боис Олтинсой тумани аҳолисининг ҳаёти, фуқаролар соғлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, туманнинг “Ҳайрандара” маҳалласи ҳудудида жами 3600 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг ушбу ҳудудидаги мавжуд 3 та ички кириш 400 метр оралиқдаги масофадаги йўллари атрофида 30 та хўжаликда 203 нафар аҳоли истиқомат қилади. Мазкур, Олтинсой туманидаги “Ҳайрандара” маҳалласи билан Денов тумани “Даҳана” маҳалласи ҳудудини туташтирувчи йўлда блок постлар ташкил этилган бўлиб, карантин қоидаларига риоя этмасдан фуқаролар ўз яшаш уйларидан бемақсад чиқишларининг олдини олиш мақсадида блок пост атрофида айланма ички йўллардан кириши ва чиқиши блок постдан ўтиш орқали ёпилган. Туман марказидан “Ҳайрандара” блок пости орқали ҳаракатланадиган тез тиббий ёрдам автомашиналари ва бошқа махсус автомашиналарнинг маҳалла ҳудудига кириб чиқиши учун барча чора-тадбирлар белгиланган. Шунингдек, маҳалла ҳудудига кириб чиқувчи қўшимча йўллар қўшни туман ҳудудидан кириб келиши учун йўллар вақтинчалик ковланиб, баъзиларига бетон тўсиқлар қўйилган. Бу эса фуқароларимиз томонидан ўз бошимчалик билан карантин қоидаларининг бузилишининг олдини олишга хизмат қилади. “Ҳайрандара”маҳалласи ҳудудидаги қўшни туман билан боғловчи ички қўшимча йўлларнинг ёпилиши ва тўсиқ қўйилиши, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ва соғлигига зарари тегмаслиги, аксинча карантин даврида ҳар бир фуқаронинг хавфсизлиги ҳамда соғлигини сақлаш учун хизмат қилишини маълум қиламиз. Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech